“Samarqanddonmahsulotlari” акциядорлик жамияти акциядорларининг диққатига!

“Samarqanddonmahsulotlari” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши 2026 йил 28 апрел куни (сешанба куни) соат 10-00 да Самарқанд шахри, Зиёкорлар кўчаси, 4-уй манзилида жойлашган жамият мажлислар залида ўтказилишини маълум қилади.

Йиғилиш кун тартиби:

  1. Акциядорлар умумий йиғилишининг санок комиссияси ва ишчи президуми аъзоларини сайлаш;
  2. Акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартиби ва регламентини тасдиклаш;
  3. Жамият Кузатув кенгашининг 2025 йилда бажарилган ишлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш;
  4. Жамиятнинг 2025 йил якунлари бўйича йиллик молия ҳисоботини тасдиқлаш;
  5. Жамият Бошқарув раисининг 2025 йил молиявий-хўжалик фаолияти, Бизнес режанинг бажарилиши, йилнинг асосий натижалари ҳамда жорий йилда амалга ошириладиган долзарб вазифалар тўғрисида ҳисоботини тасдиқлаш;
  6. Жамиятнинг халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ тўзилган молиявий ҳисоботни ҳамда халқаро аудит стандартларига мувофик 2025 йил учун ўтказилган ташқи аудит текшириш натижаларини кўриб чиқиш;
  7. Ўзбекистон Республикаси Призидентининг 2019 йил 24 августдаги ПҚ-4426-сонли қарори талабларига мувофиқ жамият бошқарув раисининг ишлаб чиқариш, махаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларни кенгайтириш масалалари бўйича ўринбосарини 2025 йил якунлари бўйича хисоботини тасдиқлаш;    
  8. Жамиятнинг 2025 йил якуни бўйича корпоратив бошқарув тизимини бахолаш юзасидан мустақил ташкилотнинг хулосасини тасдиқлаш;
  9. Жамиятнинг 2025 йил якунлари бўйича соф фойдасини тақсимлаш;
  10. Жамият Кузатув кенгаши ва унинг котиби таркибини кўриб чиқиш, ва аъзоларини сайлаш;
  11. Жамият бошқарув аъзоларини таркибини кўриб чиқиш, ва сайлаш;
  12. Жамиятнинг 2026 йилги фаолиятини мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш;
  13. Корхонада харидлар жараёниниг шаффофлиги асослилиги шу жумладан, махаллий махсулотларнинг сифат ва нарх буйича белгиланган параметрларга мувофиқлилигини хисобга олган холда импорт харидларини шунингдек валюта ресурсларидан самарали фойдаланилиши тўғрисида ташқи аудит хулосасини тасдиқлаш;
  14. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025 йил 22 декабрдаги 01/09-2-17/4340 ва 2026 йил 3 мартдаги 02/09-2-17/900 сонли хатлари тўғрисида.
  15. Жамиятнинг Янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш;
  16. Кузатув кенгаши ва ижро этувчи органлар тўғрисидаги Низомларини тасдиқлаш.

Ҳурматли акциядорлар, жамият  акциядорлари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги ахборот ва бошқа маълумотларни жамият акциядорларига сифатли ва тезкор равишда етказилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ  электрон почта орқали амалга оширилишини инобатга олиб, Сиздан электрон почта манзилларингизни (Email) тақдим этишингиз лозимлигини маълум қиламиз.

Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхатини тузиш ҳамда  йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабарнома олиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрини шакллантириш санаси 2026 йил 6 апрел куни ва умумий йиғилишга қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрини шакллантириш санаси 2026 йил 22 апрел куни белгиланди.

Акциядорларни рўйхатга олиш  2026 йил 28-апрел куни соат 09-00 дан -10-00 га қадар давом этади. Йиғилишга акциядорлар шахсини тасдиқловчи хужжатлари ва уларнинг вакиллари амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ишончномалар билан келишлари сўралади

Акциядорларининг навбатдан ташқари йиғилишида кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан «Samarqanddonmahsulotlari» AJ да ушбу хабар эълон қилинган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 9-00 дан 10-00 гача танишиш мумкин.

Мурожаат учун телефонлар: (66)239-55-04.

Жамиятнинг расмий веб-сайти: www.samdon.uz

Электрон почта манзили: samarqanddon@umail.uz                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                  Жамият Кузатув кенгаши

Menyu