“Samarqanddonmahsulotlari” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги такрорий умумий йиғилиши 2025 йил 2 май куни (жума куни) соат 10-00 да Самарқанд шахри, Зиёкорлар кўчаси, 4-уй манзилида жойлашган жамият мажлислар залида ўтказилишини маълум қилади.

                                                           Йиғилиш кун тартиби:

  1. Акциядорлар умумий йиғилишининг санок комиссияси ва ишчи президуми аъзоларини сайлаш;
  2. Акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартиби ва регламентини тасдиклаш;
  3. Жамият Кузатув кенгашининг 2024 йилда бажарилган ишлари бўйича ҳисоботи;
  4. Жамиятнинг 2024 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботи. Унда, 2024 йилнинг асосий натижалари ҳамда 2025 йилда амалга ошириладиган долзарб вазифалар тўғрисида бошқарув раисининг ҳисоботи эшитилади;
  5. 2024 йил учун Жамиятнинг халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ тўзилган молиявий ҳисоботни ҳамда халқаро аудит стандартларига мувофик 2024 йил учун ўтказилган аудит текшириш натижаларини кўриб чиқиш;
  6. Ўзбекистон Республикаси Призидентининг 2019 йил 24 августдаги ПҚ-4426-сонли қарори талабларига мувофиқ жамият бошқарув раисининг ишлаб чиқариш, махаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларни кенгайтириш масалалари бўйича ўринбосарини 2024 йил якунлари бўйича хисоботи;
  7. Жамиятда 2024 йил якунлари бўйича корпоратив бошқарув тизимини бахолаш натижалари бўйича мустақил бахоловчи ташкилот ҳулосасини куриб чиқиш;
  8. Жамиятнинг 2024 йил якунлари бўйича соф фойдасини тақсимлаш;
  9. Жамият Кузатув кенгаши аъзолари ва котибини сайлаш, иш хақини белгилаш;
  10. Жамият бошқарув аъзоларини кайта сайлаш, иш хақини белгилаш;
  11. Жамиятнинг 2025 йилги фаолиятини мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш;
  12. Корхонада харидлар жараёниниг шаффофлиги асослилиги шу жумладан, махаллий махсулотларнинг сифат ва нарх буйича белгиланган параметрларга мувофиқлилигини хисобга олган холда импорт харидларини шунингдек валюта ресурсларидан самарали фойдаланилиши тўғрисида ташқи аудит хулосасини тасдиқлаш;
  13. Жамятнинг янги таҳрирдаги устави ва кооператив бошқарув низомларини тасдиқлаш;
  14. Жамиятнинг 2025 йил мулжалланган “Бизнес режаси”ни тасдиқлаш.

 

*Акциядорларни рўйхатга олиш  2025 йил 2-май куни соат 08-00 дан -10-00 га қадар давом этади.

* Йиғилишга акциядорлар шахсини тасдиқловчи хужжатлари ва уларнинг вакиллари амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ишончномалар билан келишлари сўралади

Ҳурматли акциядорлар, жамият  акциядорлари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги ахборот ва бошқа маълумотларни жамият акциядорларига сифатли ва тезкор равишда етказилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ  электрон почта орқали амалга оширилишини инобатга олиб, Сиздан электрон почта манзилларингизни (Email) тақдим этишингиз лозимлигини маълум қиламиз.

Акциядорларининг навбатдаги такрорий умумий йиғилишида кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан «Samarqanddonmahsulotlari» AJ да ушбу хабар эълон қилинган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 8-00 дан 10-00 гача танишиш мумкин.

Мурожаат учун телефонлар: (66)239-55-04.

Жамиятнинг расмий веб-сайти: www.samdon.uz

Электрон почта манзили: samarqanddon@umail.uz

Жамият Кузатув кенгаши

 

 

Menyu