«Samarqanddonmahsulotlari» акциядорлик жамияти акциядорларининг диққатига!

«Samarqanddonmahsulotlari»  акциядорлик жамияти акциядорларининг 2023 йил якуни бўйича умумий йиғилишини 2024 йил 15 март куни (хафтанинг жума куни) соат 10-00 да Самарқанд шаҳри, Зиёкорлар  кўчаси, 4-уй манзилида жойлашган жамият мажлислар залида ўтказилиши ҳақида маълум қилади.

 Йиғилиш кун тартиби:

1) Акциядорлар умумий йиғилишининг саноқ комиссияси ва ишчи президуми аъзоларини сайлаш;
2) Акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартиби ва регламентини   тасдиқлаш;
3) Жамият кузатув кенгашининг 2023  йилдаги ишлари бўйича ҳисоботи.
4) Жамиятнинг 2023 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботи. Унда 2023 йилнинг асосий натижалари ҳамда 2024 йилда амалга ошириладиган долзарб вазифалар тўғрисида  бошқарув раисининг ҳисоботини эшитилади.

5) 2023 йил учун Жамиятнинг ҳалқаро молиявий  ҳисобот стандартларига мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботни ҳамда  халқаро аудит стандартларига мувофиқ 2023 йил учун ўтказилган аудит текшириш натижаларини кўриб чиқиш.

6) Жамиятнинг 2023 йил якунлари бўйича молия-ҳўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан Тафтиш комиссиясининг хулосасини қўриб чиқиш.

7) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 августдаги ПҚ-4426-сонли қарори талабларига мувофиқ жамият бошқарув раисининг ишлаб чиқариш, маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш ҳамда ахборот технологиялари масалалари бўйича биринчи ўринбосарининг 2023 йил якунлари бўйича ҳисоботи.

8)Жамиятда 2023 йил якунлари бўйича корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижалари бўйича мустақил баҳоловчи ташкилот хулосасини кўриб чиқиш.

9) Жамиятнинг 2023 йил якунлари бўйича соф фойдасини тақсимлаш.

10) Жамият Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

11) Жамият бошқарув аъзолари билан тузилган меҳнат шартномаси муддатини узайтириш.

12) Жамиятнинг «Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясини моддий рагбатлантириш тугрисида Низом»ига ўзгартириш киритиш.

13) Жамиятнинг 2024 йилги фаолиятини мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш.

14) Корхонада харидлар жараёниниг шаффофлиги асослилиги шу жумладан, махаллий маҳсулотларнинг сифат ва нарх бўйича белгиланган параметрларга мувофиқлилигини хисобга олган холда импорт харидларини шунингдек валюта ресурсларидан самарали фойдаланилиши тўғрисида ташқи аудит хулосасини тасдиқлаш.

Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхатини тузиш ҳамда  йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабарнома олиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрини шакллантириш санаси 2024 йил 21-феврал куни ва умумий йиғилишга қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрини шакллантириш санаси 2024 йил 11 март куни белгиланди.

Акциядорларининг навбатдан ташқари йиғилишида кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан «Samarqanddonmahsulotlari» AJ да ушбу хабар эълон қилинган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 8-00 дан 10-00 гача танишиш мумкин.

Мурожаат учун телефонлар: (66)239-55-04.

Жамиятнинг расмий веб-сайти: www.samdon.uz

Электрон почта манзили: samarqanddon@umail.uz

Жамият Кузатув кенгаши

Menyu