Э Ъ Л О Н
«Samarqanddonmahsulotlari» АЖ
«COMPLY OR EXPLAIN» принципи буйича маълум килади
Кодекс тавсияси
Тушунтириш
Ошкор этилиши шарт бўлган ахборотларнинг жамият сайтида давлат, рус ва инглиз тилидаги таржимаси билан эълон қилиниши таъминлаш. Ички корпоратив хужжатларни давлат, инглиз ва рус тилига таржима қилинган. Бугунги кунда ошкор этилиши шарт бўлган ахборотларнинг жамият сайтида тўлиқ инглиз тилига эълон қилиш ишлари режалаштирилган.
Акциядорларга электрон рақамли имзо орқали овоз бериш имкони ва видеоконференцалоқа режимида умумий йиғилиш ўтказиш имконияти яратиш Акциядорларга электрон рақамли имзо орқали овоз бериш имкониятини яратиш масаласи янгилик бўлганлиги боис,мазкур масала амалиётда кенг қўлланила бошлангандан сўнг жорий этиш режалаштирилмоқда.
Хорижий тажрибада муваффақиятли синовдан ўтган бошқарув услублари, шу жумладан, SWOT, GAP таҳлил ва бошқа ёндашувлар, махсус дастурий маҳсулотлар ва бошқаларни кенг қўллаш. «Samarqanddonmahsulotlari» АЖ ўз фаолиятида махсус дастурий маҳсулотларни кенг қўллайди. Шу билан бирга, АЖда бошқарув услублари ва бошқа ёндашувлардан фойдаланиш, шунингдек замонавий бошқарув тизимларини тадбиқ қилиш режалаштирилмоқда.
Жамиятга сифат менеджмент тизимини миллий ва халқаро стандартларини жорий этиш.
Жамият бошқарув органларида Жамиятга сифат менеджмент тизимини миллий ва халқаро стандартларини жорий этиш юзасидан топшириқ берилган.