ЖАМИЯТ ТАРИХИ

Корхона қурилиши 1963 йилда Куйбишев шаҳридаги лойиҳалаштириш институти томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа асосида бошланган.1966 йилда суткасига 240 тонна буғдойни қайта ишлаш қувватига эга бўлган тегирмон қурилиб ишга туширилган.

     Корхона Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш қўмитаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасининг 1995 йил 2 мартдаги 179-П сонли буйруғига асосан «Самарқанд дон» акциядорлик жамияти, деб номланди.

     Жамият акциядорларининг 1997 йил 20 февралдаги умумий йиғилиши қарори ва Давлат мулк қўмитасининг 1998 йил 14 июлдаги 416-П сонли буйруғига асосан «Самарқанддонмаҳсулотлари» акциядорлик уюшмаси Бош корхонаси деб номланди.

      Корхона Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 августдаги 376-сонли қарори билан «Осиё-Афросиёб» акциядорлик жамияти ва «Нуробод дон» масъулияти чекланган жамиятлари филиал сифатида бирлаштирилиб, «Самарқанддонмаҳсулотлари» очиқ акциядорлик жамияти, деб номланди ва устав фонди 220077,0 минг сўм қилиб белгиланиб, давлат улуши 26 фоизга етказилди.

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14-мартдаги ПҚ-29 сонли қарорига ва 2005 йил 31 майдаги ПҚ-90-сонли қарорларига асосан «Самарқанддонмаҳсулотлари» очиқ акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиб, йиғилиш қарорига ва Самарқанд Давлат Мулк Қўмитасининг 2005 йил 17 июндаги 31-П сонли буйруғига асосан жамиятнинг устав фонди (жамиятнинг 220077,0 минг сўмлик устав фондига давлат улушини ошириш мақсадида қўшимча чиқарилган 112284,0 минг сўмлик акцияларни қўшиш ҳисобига) 332361,0 минг сўмда белгиланиб, давлат улуши 51 фоизга етказилди.

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18 ноябрдаги «Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 4053-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида жамиятнинг ҳар бир акциясининг номинал қиймати 2008 йил соф фойдаси ҳисобидан 265 888 800 сўмга қўшимча равишда жамият устав жамғармасини ошириш учун номинал қийматини кўтариш ҳисобига ҳар бир дона акция номинал қиймати 1800 сўм миқдорида белгиланди ва жамият устав жамғармаси 598 249 800 сўмга ёки 420 538,6 АКШ долларига етказилди.

      Жамиятни акциядорларнинг умумий йиғилиши, кузатув кенгаши ва ижроия органи бошқаради. Акциядорларнинг умумий йиғилиши жамиятни бошқаришнинг олий органидир. Жамият ҳар йили камида бир марта акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказади.

Menyu