«Samarqanddonmahsulotlari» aksiyadorlik jamiyati акциядорлари диққатига
«Samarqanddonmahsulotlari» aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилишини 2021 йил 30 март куни (хафтанинг сешанба куни) соат 10-00да Самарқанд шаҳри, Зиёкорлар кўчаси, 4-уй манзили бўйича жойлашган “Samarqanddonmahsulotlari ” aksiyadorlik jamiyati маъмурий биносида жойлашган мажлислар залида ўтказилиши ҳақида маълум қилади.
Жамият акциядорларининг 2020 йил якуни бўйича йиллик умумий йиғилишида қўйидаги масалалар муҳокама қилинади:
Умумий йиғилиш кун тартиби:
- Акциядорлар умумий йиғилишининг ишчи президумини сайлаш;
- Акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш ва саноқ комиссияси аъзоларини сайлаш;
- Жамият кузатув кенгашининг 2020 молиявий йил якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш;
- Жамиятнинг 2020 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ва Бизнес режасининг бажарилиши тўғрисида жамият ижро органи раҳбарининг ҳисоботини тасдиқлаш;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил ПҚ-4426-сонли қарори талабларига мувофиқ 2020-йил якуни бўйича бошқарув раисининг Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича директорининг 2020 молиявий йил якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш;
- Жамиятнинг 2020 молиявий йил якунлари бўйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботи ҳамда фойда ва зарарларини тасдиқлаш;
- Жамиятнинг 2020 молиявий йил якунлари бўйича Ташқи аудиторлик ташкилоти “ZAMIN OIL-AUDIT” МЧЖнинг хулосаси ( МҲХС, МҲМС) ҳамда 2020 йил учун СМК, СЙК ва уларнинг бажарилиши фоизларининг ҳисобланган миқдорини текшириш натижалари юзасидан жамият ташқи аудиторининг хулосасини эшитиш ва тасдиқлаш;
- Жамият Тафтиш комиссиясининг 2020 молиявий йил якунлари бўйича текшириш ҳисоботи ва хулосасини тасдиқлаш;
- 2020 йил якуни бўйича жамият фойдасини тақсимланиши, устав фондидаги акцияларга ҳисобланадиган дивиденд миқдорини белгиланиши ва дивидент тўлаш муддатини тасдиқлаш;
- Жамият 2021 йил фаолияти учун Кузатув кенгаши аъзоларини қайта сайлаш ва уларни моддий рағбатлантириш;
- Жамиятнинг 2021 йил фаолияти учун Тафтиш комиссияси аъзоларини қайта сайлаш ва уларни моддий рағбатлантириш;
- Жамиятнинг 2021 йил учун ижроия органи рахбари ва аъзолари билан тузилган меҳнат шартномасини муддатини узайтириш ва уларни моддий рағбатлантириш;
- Жамиятда 2021 йил якуни бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудитор хизматини кўрсатувчи ташкилотлар таклифини кўриб чиқиш ҳамда уларга тўланадиган хизмат ҳақи миқдорини белгилаш;
- Депозитарий “Samarqand vaqt” МЧЖ томонидан 2020 йилда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш хулосасини эшитиш ва тасдиқлаш;
- Корхонада харидлар жараёниниг шаффофлиги асослилиги шу жумладан, махаллий маҳсулотларнинг сифат ва нарх бўйича белгиланган параметрларга мувофиқлилигини хисобга олган холда импорт харидларини шунингдек валюта ресурсларидан самарали фойдаланилиши тўғрисида ташқи аудит хулосасини тасдиқлаш;
- Давлат рўйхатидан чиқарилиб, фаолияти тугатилган юридик шаҳсларнинг кўп йиллардан бўён ундирилмасдан келинаётган умидсиз, муддати ўтган дебитор қарздорликларни, юридик шаҳс тугатилганлиги ҳақида тегишли хужжатларга асосан жамият балансидан чикариш.
Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхатини тузиш ҳамда умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабарнома олиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрини шакллантириш санаси 2021 йил 2-март куни ва умумий йиғилишга қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрини шакллантириш санаси 2021 йил 25-март куни белгиланди.
Акциядорлар умумий йиғилишида кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан «Samarqanddonmahsulotlari» AJ да ушбу хабар эълон қилинган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 8-00 дан 10-00 гача танишиш мумкин.
Мурожаат учун телефонлар: (66)239-55-04.
Жамиятнинг расмий веб-сайти: www.samdon.uz
Электрон почта манзили: samarqanddon@umail.uz