Э Ъ Л О Н!
«Samarqanddonmahsulotlari» акциядорлик жамияти акциядорларининг диққатига!
«Samarqanddonmahsulotlari» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2022 йил 16 сентябрь (жума) куни соат 10-00 да Самарқанд шаҳри, Зиёкорлар кўчаси, 4-уй манзилида жойлашган жамият мажлислар залида ўтказилиши ҳақида маълум қилади.
Йиғилиш кун тартиби:
- Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш тўғрисида;
- Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссияси сони ва шахсий таркибини сайлаш тўғрисида;
- Жамиятнинг 2021 йил молиявий кўрсатгичларидан келиб чиқиб, соф фойда тақсимоти ва дивиденд тўловини қайта тақсимлаш тўғрисида.
Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхатини тузиш ҳамда йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабарнома олиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрини шакллантириш санаси 2022 йил 24 август куни ва умумий йиғилишга қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрини шакллантириш санаси 2022 йил 12 сентябр куни белгиланди.
Акциядорларининг навбатдан ташқари йиғилишида кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан «Samarqanddonmahsulotlari» AJ да ушбу хабар эълон қилинган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 8-00 дан 10-00 гача танишиш мумкин.
Мурожаат учун телефонлар: (66)239-55-04.
Жамиятнинг расмий веб-сайти: www.samdon.uz
Электрон почта манзили: samarqanddon@umail.uz
Жамият Кузатув кенгаши