Акциядорларнинг умумий йиғилиши – акциядорларнинг умумий йиғилиши жамиятнинг юқори бошқарув органидир. Жамият ҳар йили акциядорларнинг йиллик (навбатдаги) умумий йиғилишини ўтказиши шарт. Акциядорларнинг йиллик (навбатдаги) умумий йиғилиши йил тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилади. Жамият акциядорларининг навбатдаги (йиллик) умумий йиғилиши ҳар йили одатда молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай, жамиятнинг «Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида»ги Низом асосида чақирилади ва ўтказилади.

Кузатув кенгаши – жамият кузатув кенгаши жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, акциядорлар умумий йиғилиши ваколатига тааллуқли масалалар бундан мутасно. Кузатув кенгаши жамият Устави ва акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган «Кузатув кенгаши тўғрисида»ги Низом асосида иш олиб боради.

Ижроия органи (Бошқарув ва унинг раиси)  –  бошқарув таркибига кирувчи шахслар ва бошқарув аъзоларининг сони акциядорлар умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланган Низомга асосан белгиланади. Бошқарув раиси жамиятнинг кундалик фаолиятини бошқаради ва оператив раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, жамият Устави, акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгашининг қарорларига мувофиқ амалга оширади.

ЖАМИЯТНИНГ РАҲБАРИ ВА РАҲБАР ЎРИНБОСАРЛАРИ

Ф.И.О

Лавозими

Телефон рақами

Электрон почта манзили

Ражабов Ориф Эшмурзаевич

Бошқарув раиси

(97) 927-10-32

samarqanddon@umail.uz

Исмоилов Алишер Юлдашевич

Ишлаб чиқариш директори

(91) 519-01-50

samarqanddon@umail.uz

Нурматов Навруз Мажидович

Молия ва савдо директори

(93) 350-42-44

samarqanddon@umail.uz

Шербоев Комил Раҳмонбердиевич

Бош хисобчи

(97) 912-22-09

samarqanddon@umail.uz

Menyu