«Samarqanddonmahsulotlari» акциядорлик жамияти акциядорларининг диққатига!
«Samarqanddonmahsulotlari» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2022 йил 31 август куни (чоршанба куни) соат 10-00 да Самарқанд шаҳри, Зиёкорлар кўчаси, 4-уй манзилида жойлашган жамият мажлислар залида ўтказилиши ҳақида маълум қилади.
Йиғилиш кун тартиби:
- Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш тўғрисида;
- Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссияси сони ва шахсий таркибини сайлаш тўғрисида;
- Жамият кузатув кенгаши аъзоси таркибига ўзгартириш киритиш.
Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхатини тузиш ҳамда йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабарнома олиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрини шакллантириш санаси 2022 йил 15 август куни ва умумий йиғилишга қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрини шакллантириш санаси 2022 йил 25 август куни белгиланди.
Акциядорларининг навбатдан ташқари йиғилишида кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан «Samarqanddonmahsulotlari» AJ да ушбу хабар эълон қилинган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 8-00 дан 10-00 гача танишиш мумкин.
Мурожаат учун телефонлар: (66)239-55-04.
Жамиятнинг расмий веб-сайти: www.samdon.uz
Электрон почта манзили: samarqanddon@umail.uz
Жамият Кузатув кенгаши