Э Ъ Л О Н!
«Samarqanddonmahsulotlari» акциядорлик жамияти акциядорларининг диққатига!
      «Samarqanddonmahsulotlari»  акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2022 йил 28 июнь куни (хафтанинг сейшанба куни) соат 10-00 да Самарқанд шаҳри, Зиёкорлар  кўчаси, 4-уй манзилида жойлашган жамият мажлислар залида ўтказилиши ҳақида маълум қилади.
 Йиғилиш кун тартиби:
 
  1. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш тўғрисида;
  2. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссияси сони ва шахсий таркибини сайлаш тўғрисида;
  3. Жамиятнинг устав капиталидаги “Ўздонмаҳсулот” АКнинг акциялар пакетини оммавий савдоларга чиқарилишини ташкил этиш бўйича “Лойиҳа офиси”ни жорий этиш ва унинг фаолиятини мувофиқлаштирувчи жамият бошқарув раиси ўринбосари лавозимини ташкил этиш бўйича жамиятнинг ташкилий тузилмасига тегишли ўзгартириш киритиш ҳамда тасдиқлаш тўғрисида;
  4. Жамиятнинг ташкилий тузилмасига киритилаётган ўзгаришлардан келиб чиқиб, корхона ички норматив хужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида;
  5. Жамият кузатув кенгаши аъзоси таркибига ўзгартириш киритиш;
  6. Корхонанинг корпоратив фаолитини тартибга солувчи низомлар лойихаларини куриб чикиш ва тасдиқлаш.
Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхатини тузиш ҳамда  йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабарнома олиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрини шакллантириш санаси 2022 йил 3-июнь куни ва умумий йиғилишга қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрини шакллантириш санаси 2022 йил 22-июнь куни белгиланди.
Акциядорларининг навбатдан ташқари йиғилишида кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан «Samarqanddonmahsulotlari» AJ да ушбу хабар эълон қилинган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 8-00 дан 10-00 гача танишиш мумкин.
Мурожаат учун телефонлар: (66)239-55-04.
Жамиятнинг расмий веб-сайти: www.samdon.uz
Электрон почта манзили: samarqanddon@umail.uz
                                                                                                           Жамият Кузатув кенгаши

 ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

              Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 Апрелдаги 199-F сонли фармойишида 2022 йил 30 Апрел куни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида «Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги» ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ўтказиш белгиланган.               Фармойишга асосан «Самарқанддонмаҳсулотлари» акциядорлик жамиятида 2022 йилнинг 30 Апрел куни жамиятимизда «Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги» ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. Шу муносабат билан барча бўлим ва цех ходимларини ҳашарга фаол қатнашишини сураймиз.

Э Ъ Л О Н !

«Samarqanddonmahsulotlari» aksiyadorlik jamiyati акциядорлари диққатига 

                   «Samarqanddonmahsulotlari» aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилишини  2022 йил 30 март куни (хафтанинг чоршанба куни) соат 10-00да Самарқанд шаҳри, Зиёкорлар  кўчаси, 4-уй манзили бўйича жойлашган “Samarqanddonmahsulotlari ” aksiyadorlik jamiyati маъмурий биносида жойлашган мажлислар залида ўтказилиши ҳақида маълум қилади.

Жамият акциядорларининг 2021 йил якуни бўйича йиллик умумий  йиғилишида 

қўйидаги масалалар муҳокама қилинади:

  1. Акциядорлар умумий йиғилишининг санок комиссияси ва ишчи президуми аъзоларини сайлаш.
  2. Акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартиби ва регламентини тасдиклаш.
  3. Жамият кузатув кенгашининг 2021 молиявий йил якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.
  4. Жамиятнинг 2021 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ва Бизнес режасининг бажарилиши тўғрисида жамият ижро органи раҳбарининг ҳисоботини тасдиқлаш.
  5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил ПҚ-4426-сонли қарори талабларига мувофиқ 2021-йил якуни бўйича Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича директорининг ҳисоботини тасдиқлаш.
  6. Жамиятнинг 2021 молиявий йил якунлари бўйича  бухгалтерия баланси  ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботи ҳамда фойда ва зарарларини тасдиқлаш.
  7. Жамиятнинг 2021 молиявий йил якунлари бўйича ташқи аудиторлик ташкилоти “ZAMIN OIL-AUDIT” МЧЖнинг хулосаси (МҲХС, МҲМС) ҳамда 2021 йил учун СМК, СЙК ва уларнинг бажарилиши фоизларининг ҳисобланган миқдорини текшириш натижалари юзасидан жамият ташқи аудиторининг хулосасини эшитиш ва тасдиқлаш.
  8. Жамият 2021 молиявий йил якунлари бўйича тафтиш комиссиясининг хулосасини тасдиқлаш.
  9. 2021 йил якуни бўйича жамият фойдасини тақсимланиши, устав фондидаги акцияларга ҳисобланадиган дивиденд миқдорини белгиланиши ва дивидент тўлаш муддатини тасдиқлаш.
  10. Жамиятнинг 2022 йил фаолияти учун кузатув кенгаши аъзоларини қайта сайлаш ва уларни моддий рағбатлантириш.
  11. Жамиятнинг 2022 йил фаолияти учун тафтиш комиссияси аъзоларини қайта сайлаш ва уларни моддий рағбатлантириш.
  12. Жамиятнинг 2022 йил фаолияти учун ижроия органи рахбари ва аъзолари билан тузилган меҳнат шартномасини муддатини узайтириш ва уларни моддий рағбатлантириш.
  13. Корпоратив  бошқарув Кодекси  талабларига муофиқ жамиятда 2021 йил якуни бўйича мустақил ташкилот томонидан  ўтказилган корпоратив  фаолиятини баҳолаш хулосасини эшитиш ва тасдиқлаш.
  14. 2022 йил учун ташки аудиторлик текширувини ўтказишга аудитор хизматини кўрсатувчи  ташкилотлар таклифини кўриб чиқиш ҳамда  уларга тўланадиган  хизмат    ҳақи  миқдорини белгилаш.
  15. Корхонада харидлар жараёниниг шаффофлиги асослилиги шу жумладан, махаллий маҳсулотларнинг сифат ва нарх бўйича белгиланган параметрларга мувофиқлилигини хисобга олган холда импорт харидларини шунингдек валюта ресурсларидан самарали фойдаланилиши тўғрисида ташқи аудит хулосасини тасдиқлаш.
                 Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхатини тузиш ҳамда  умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабарнома олиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрини шакллантириш санаси 2022 йил 2-март куни ва умумий йиғилишга қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрини шакллантириш санаси 2022 йил 24-март куни белгиланди.
                Акциядорлар умумий йиғилишида кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан «Samarqanddonmahsulotlari» AJ да ушбу хабар эълон қилинган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 8-00 дан 10-00 гача танишиш мумкин.

Мурожаат учун телефонлар: (66)239-55-04.

Жамиятнинг расмий веб-сайти: www.samdon.uz

Электрон почта манзили: samarqanddon@umail.uz

                                                                                                            Жамият Кузатув кенгаши

 

Вақтни бой берманг, ҳурматли Акциядорлар!

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 январдаги ПҚ-90-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 апрелдан 2024 йил 31 декабрга қадар Ўзбекистон Республикасининг резиденти ва норезиденти бўлган жисмоний шахсларнинг акциялар бўйича ҳисобланган дивидендлар тарзидаги даромадлари даромад солиғидан озод қилиниши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган юридик шахсларнинг акциялар бўйича ҳисобланган дивидендлар тарзидаги даромадларига Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлган юридик шахслар сингари фойда солиғининг 5 фоиз ставкаси татбиқ этилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 42-моддасига асосан Акциядор ўзига оид паспорт маълумотларидаги ўзгаришлар ҳақида хизмат кўрсатувчи Депозитарийга (Инвестиция воситачисига) ўз вақтида хабар бериши шарт. Depozitariy “Samarqand Vaqt” МЧЖга қуйидаги ҳужжатларни:
           жисмоний шахслар учун шахсини тасдиқловчи ҳужжат – паспорти ва солиқ тўловчининг идентификация рақами тўғрисидаги нусхалари (ИНН), телефон рақами, электрон почта манзили, банк реквизитлари, шу жумладан пластик карта маълумотлари кўрсатилган ҳамда имзоланган анкеталарни;
         юридик шахслар учун – юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтган Гувохномаси, Устави, таъсис ҳужжатлари, солиқ тўловчининг идентификация рақами ва КТУТ коди (резидент учун), унинг жойлашган ери (почта манзили), банк реквизитлари, телефон рақами ва электрон почта манзили кўрсатилган ҳамда имзо ва мухри қўйилган анкеталарни тақдим этилишини сўрайди.
            Акциядорлар ўзига тегишли бўлган акцияларнинг бугунги кундаги аниқ қиймати ва сони бўйича депо ҳисоб варағидан кўчирма нусхасини бепул олиши мумкин.
           Ҳурматли акциядорлар, ушбу маъумотлар юзасидан акциядорлик жамияти жойлашган манзилга ҳам мурожаат этишингиз ва ҳужжатларни тақдим этишингиз лозим.
 Барча маълумотлар электрон кўринишида ҳам қабул қилинади.
Манзил: Самарқанд шаҳар Кўксарой майдони 1А, 8-қават. (ориентир вилоят ҳокимлиги) мурожаат учун тел: 66-233-93-66, +99891-535-54-99, +99891-527-02-49;
 e-mail: sаmarqandvaqt@mail.ru

 

 

Э Ъ Л О Н

«Samarqanddonmahsulotlari» АЖ

«COMPLY OR EXPLAIN» принципи буйича маълум килади

Кодекс тавсияси

Тушунтириш

Ошкор этилиши шарт бўлган ахборотларнинг жамият сайтида давлат, рус ва инглиз тилидаги таржимаси билан эълон қилиниши таъминлаш. Ички корпоратив хужжатларни давлат, инглиз ва рус тилига таржима қилинган. Бугунги кунда ошкор этилиши шарт бўлган ахборотларнинг жамият сайтида тўлиқ инглиз тилига эълон қилиш ишлари режалаштирилган.
Акциядорларга электрон рақамли имзо орқали овоз бериш имкони ва видеоконференцалоқа режимида умумий йиғилиш ўтказиш имконияти яратиш Акциядорларга электрон рақамли имзо орқали овоз бериш имкониятини яратиш масаласи янгилик бўлганлиги боис,мазкур масала амалиётда кенг қўлланила бошлангандан сўнг жорий этиш режалаштирилмоқда.
Хорижий тажрибада муваффақиятли синовдан ўтган бошқарув услублари, шу жумладан, SWOT, GAP таҳлил ва бошқа ёндашувлар, махсус дастурий маҳсулотлар ва бошқаларни кенг қўллаш. «Samarqanddonmahsulotlari» АЖ ўз фаолиятида махсус дастурий маҳсулотларни кенг қўллайди. Шу билан бирга, АЖда бошқарув услублари ва бошқа ёндашувлардан фойдаланиш, шунингдек замонавий бошқарув тизимларини тадбиқ қилиш режалаштирилмоқда.
Жамиятга сифат менеджмент тизимини миллий ва халқаро стандартларини жорий этиш.

Жамият бошқарув органларида Жамиятга сифат менеджмент тизимини миллий ва халқаро стандартларини жорий этиш юзасидан топшириқ берилган.

 

Mustaqil korporativ boshqaruvni baholash tashkilotlari diqqatiga!

«Samarganddonmahsulotlari» aksiyadorlik kompaniyasi korporativ boshqaruvni mustaqil baholash uchun tanlov elon qiladi.

Hujjatlar 2021 yil 1 apreldan kechiktirmay «Samarganddonmahsulotlari» AJga Ozbekiston Respublikasi, Samarqand shahri, Ziyokorlar kochasi, 4-yu yoki elektron pochta manzili: Samarqanddon@umail.uz yuborilishi kerak.

Murojat uchun telefon: + 99866-239-55-04

 

«Самарқанддонмахсулотлари» акциядорлик жамияти

Ички аудит хизмати мутахассислари учун танлов эълон қилади!

Конкурсга қатнашувчиларидан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

– паспорт ва аудиторлик дипломи нусхаси;

– Ўзбекистон Аудиторлар палатаси томонидан берилган ИЧКИ АУДИТОР СЕРТИФИКАТИ нусхаси;

– конкурсда талаб этиладиган бошқа хужжатлар.

Конкурс қатнашчисидан талаб этилади:

– олий иктисодий маълумот бўлиши;

– охирги беш йилда бухгалтерия хисоби бўйича иш стажига эга бўлиши;

– Ички аудит хизматида фаолият юритиш учун ички аудит профессионал малакага ва бухгалтерия ҳисоби бўйича МСФО малакасига эга бўлиши;

– қимматли қоғозлар бозори тўғрисида етарли билим ва малакага эга бўлиши.

Танловга қатнашиш учун аризалар 2021 йил 1 апрелгача хар куни куни соат 8-17-га қадар қабул қилинади.

Мурожаат учун манзил: Самарканд шахар Зиёкорлар кўчаси , 4- уй

Маълумот учун телефон: (366) 239 55 04.

Электрон манзил: samarqanddon@umail.uz

 

«Samarqanddonmahsulotlari» акциядорлик жамияти

Жамият бош директори лавозимига танлов

ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:

Танлов комиссиясининг манзили: Самарқанд шаҳри Зиёкорлар кучаси, 4 уй

Танловда қатнашиш учун номзодларга қўйиладиган талаблар:

– Дон маҳсулотлари қайта ишлаш бўйича мутахассислиги (олий, бакалавр, магистр);

– Раҳбарлик лавозимида камида уч йиллик иш стажи;

– Моҳир ташкилотчи ва хушмуомалалиги;

– Чет тилларни билиши, шу ўринда русс ва инглиз тилларини;

– Хизмат сафарларига бориш имкониятининг мавжудлиги;

– Компютерда (MS WORD, EXCEL дастурларида) ишлай билиши;

Танлов бўйича қўшимча маълумотлар:

– Таклифлар 2021 йилнинг 1 апрел кунигача қабул қилинади.

«Samarqanddonmahsulotlari» акциядорлик жамияти раҳбариятига мурожаат қилишингиз мумкин.

( Самарканд ш. Зиёкорлар кучаси 4-уй)

Menyu