Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 Апрелдаги 199-F сонли фармойишида 2022 йил 30 Апрел куни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида «Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги» ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ўтказиш белгиланган. Фармойишга асосан «Самарқанддонмаҳсулотлари» акциядорлик жамиятида 2022 йилнинг 30 Апрел куни жамиятимизда «Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги» ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. Шу муносабат билан барча бўлим ва цех ходимларини ҳашарга фаол қатнашишини сураймиз.