«Samarqanddonmahsulotlari» акциядорлик жамияти акциядорларининг диққатига эълон!
«Samarqanddonmahsulotlari» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2024 йил 8 август куни (пайшанба куни) соат 10-00 да Самарқанд шаҳри, Зиёкорлар кўчаси, 4-уй манзилида жойлашган жамият мажлислар залида ўтказилиши ҳақида маълум қилади.
Йиғилиш кун тартиби:
- Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш тўғрисида;
- Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссияси сони ва шахсий таркибини сайлаш тўғрисида;
- Жамият кузатув кенгаши аъзоси таркибига ўзгартириш киритиш.
- Жамият раисини тайинлаш.
Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхатини тузиш ҳамда йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабарнома олиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрини шакллантириш санаси 2024 йил 24 июл куни ва умумий йиғилишга қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрини шакллантириш санаси 2024 йил 2 август куни белгиланди.
Акциядорларининг навбатдан ташқари йиғилишида кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан «Samarqanddonmahsulotlari» AJ да ушбу хабар эълон қилинган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 8-00 дан 10-00 гача танишиш мумкин.
Мурожаат учун телефонлар: (66)239-55-04.
Жамиятнинг расмий веб-сайти: www.samdon.uz
Электрон почта манзили: samarqanddon@umail.uz
Жамият Кузатув кенгаши